Тест саволлари осонлаштирилади – Мажид Каримов

Local

image

Бу йилги тест синовлари ўтган йилги тестларга нисбатан осонлаштирилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази раҳбари Мажид Каримов маълум қилди.

“Тестлар 4 хил турда – содда, ўртача осон, мураккаброқ ва юқори мураккаблик даражасидаги саволларга бўлинарди. Эндиликда содда саволлар  12 та, ўртача осон саволлар 12 та, мураккаброқ (3-даражали) саволлар сони 6 та бўлди”, деди Мажид Каримов,

Бу йилги тест саволларида юқори мураккаблик даражасидаги саволлар бўлмайди. Икки йилдан бери жуда мураккаб саволлар, яъни олимпиада иштирокчилари учун қўйиладиган саволлар бутунлай олиб ташланган.

Эслатиб ўтамиз, бу йил ОТМга кириш учун 1,5 млнга яқин абитуриент рўйхатдан ўтган. Имтиҳонлар эса 2 сентябрдан бошланиши белгиланган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

243

Rating

3

Rate this article

Share with your friends