Tesla алкоголь ичимликлар сотишни бошлади
Interesting
−
07 November 2020 9681 1 minute
Американинг электромобиллар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Tesla компанияси текила савдосини йўлга қўйди. Бу ҳақда "Reuters" хабар берган.
Компания раҳбари америкалик тадбиркор ва миллиардер Илон Маск ҳисобланади.
Таъкидланишича, Tesla Tequila деб номланган ушбу спиртли ичимликлар яшин шаклидаги шишаларда сотилади.
750 мл ичимликнинг нархи 250 доллар туради.
Маълумотга кўра, Tesla Tequila фақат АҚШнинг баъзи штатларига, шу жумладан Калифорния, Нью-Йорк ва Вашингтонга етказиб берилади.
Эслатиб ўтамиз, Илон Маск коронавирус пандемияси даврида энг кўп фойда кўрган миллиардерлар қаторидан жой олганди.
Live
All