Ироқда АҚШ базасига ҳужум қилинди

World

image

Кеча, 12 январда Ироқ шимолидаги АҚШ ҳарбийлари фойдаланадиган Балад авиабазасига ҳужум қилинди. Базага ҳужум вақтида 4 киши яраланган. Бу ҳақда “Reuters” ахборот агентлиги хабар берди. 

Ироқлик ҳарбийлар баёнотида айтилишича, базага Бағдоддан 80 км шимолдан “Катюша” туридаги 8 та ракета билан зарба берилган.

Маълумотларга кўра, ҳужум вақтида ироқлик аскарлар яраланган. Уларнинг таъкидлашича, 7 та ракета учиш-қўниш йўлагига тушган. Ҳужумда америкаликлар жароҳатлангани ҳақида хабар тушмаган. 

Баёнотда ҳужум ортида ким турганига аниқлик киритилмаган.

8 январда Эрон қуролли кучлари Ислом инқилоби посбонлари корпусининг “Қудс” махсус бўлинмаси генерали Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишига жавобан Ироқда АҚШ фойдаланадиган - Бағдоддан 160 км узоқликда жойлашган Айн-ал-Асад авиабазаси ва мамлакат шимолидаги Эрбил аэропортига ракета зарбалари берган.


Tags

Rate Count

1562

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends