Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари элчи бўлиши кутилмоқда

Local

image

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ўзбекистоннинг Хитойдаги янги элчиси бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди.

Маълуомотларга кўра, ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев вакант бўлиб турган Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси лавозимига тайинланади. Хитой ТИВ Фарҳод Арзиев номзодига агреман (розилик) берган.

Январь ойида Фарҳод Арзиев “Осмон ости мамлакати”нинг пойтахти — Пекинга жўнаб кетиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Хитойдаги собиқ элчиси Бахтиёр Саидов ноябрь ойида Халқ таълими вазири этиб тайинланганди.

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига ким тайинланиши ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.


Rate Count

144

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends

News on the topic