ТАҚИ ва СамДАҚИ  энди вазирликка молиявий қарам бўлмайди

Local

−

image

Тошкент ҳамда Самарқанд архитектура ва қурилиш институтлари фаолияти трансформация қилинади, уларга академик ва молиявий мустақиллик берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 6 июль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

Таъкидланишича, энди:

•  Самарқанд архитектура ва қурилиш институти урбанизация, архитектура, дизайн, маданий мерос объектини тиклаш;

•  Тошкентдаги институт муҳандислик, архитектура, қурилиш ва қурилиш материаллари технологиялари, рақамли қурилиш йўналишларига ихтисослашади.


Талабалар етакчи лойиҳа-қидирув институтлари ва қурилиш кластерларига бириктирилади.

Ушбу икки олийгоҳда 1 сентябрдан халқаро таълим дастурлари асосида ўқитишни йўлга қўйишга кўрсатма берилди.


Tags

Rate Count

278

Rating

3

Rate this article

Share with your friends