“Таблетка” билан ушланган шахс ИИО ходимига 10 минг доллар таклиф қилди (видео)

Crime

image

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан психотроп модда билан ушланган фуқаро ҳолатни ҳужжатлаштирмаслик эвазига ходимларга 10 минг АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, тезкор маълумот асосида фуқаронинг ёнидаги буюмлар холислар иштирокида кўздан кечирилган. Текширув давомида унинг ёнидан тақиқланган психотроп модда аниқланган. Шундан сўнг, фуқаро ўзига нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмаслиги учун ички ишлар органлари ходимларига 10 минг АҚШ доллари беришни таклиф қилган. Ходимлар пора бериш ҳам, олиш ҳам жиноят эканини тушунтириб, уни огоҳлантирганига қарамай, фуқаро таклифини давом эттирган.

Шундан сўнг, тезкор ходим ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги Комплаенс хизмати Шахсий хавфсизлик бош бошқармасига мурожаат қилган. Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро ходимга 10 минг АҚШ долларини пора тариқасида бераётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан 1980 йилда туғилган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 700 АҚШ доллари талаб қилган автомактаб ўқитувчиси ушлангани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends