Таъмагирлик қилган иккита муҳандис қамоққа олинди
Crime
−
19 May 2023 7863 1 minute
Тошкент вилоятида таъмагирлик билан шуғулланган иккита муҳандис қамоққа олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
“Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиалининг “Ўртачирчиқтумангаз” газ таъминоти бўлими етакчи муҳандиси М.О. маҳаллий МЧЖга қарашли автомобилларга газ қуйиш шохобчасида белгиланган меъёрдан ортиқ компрессор жиҳозлари ўрнатилгани учун жарима расмийлаштирмаслик эвазига 8 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида у мазкур пул маблағини “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиалининг етакчи муҳандиси Б.М. кўрсатмасига асосан олганлиги аниқланиб, ушбу шахс ҳам ушланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28