Сурхондарёда йўл ҳаракати қоидасининг бузилиши ўлим билан якунланди
Local
−
18 June 2020 5685 1 minute
Сурхондарё вилоятининг Денов туманида юз берган йўл ҳаракати хавфсизлигининг бузилиши оқибатида бир киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 13 июнь куни тахминан соат 23:45 лар чамасида, туманнинг “Шамоли” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлда туманнинг “Гулистон” маҳалласида яшовчи Ш.Й. бошқарувидаги "Дамас" русумли автомобили билан қарама-қарши йўналишига чиқиб кетади. Оқибатда ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Узун тумани, “Оқтумшуқ” маҳалласида яшовчи А.У. бошқарувидаги "ЗИЛ" русумли юк автомобили билан тўқнашиб кетади.

Натижада эса "Дамас" ҳайдовчиси Ш.Й. “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати олиб, 16 июнь соат 16:30 да касалхонада вафот этган.
“Ҳолат юзасидан 16 июнь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган”, дейилади хабарда.
Live
All