Сурхондарёда кучли сел келгани туфайли 360 бош қўй нобуд бўлди
Local
−
07 May 2024 8458 1 minute
Сурхондарё вилояти Шеробод туманида кучли сел келгани оқибатида 360 бош қўй нобуд бўлди. Бу ҳақда вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси маълум қилди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 29-30 апрель, 1 май кунларида ёғингарчиликнинг кўп бўлиши оқибатида Шеробод туманининг Боғиобод маҳалласи ҳудудига кучли сел келган. Оқибатда қўрадаги 360 бош қўй нобуд бўлган.
Нобуд бўлган қўйлардан ҳар хил касалликлар тарқалмаслиги учун вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва вилоят Санитария-эпидемиология бошқармаси томонидан улар дезинфекция қилиб кўмилган.
Live
All