Сурхондарёда аёл киши бошқа бир аёлни пичоқлади

Local

image

Жорий йилнинг 5 апрель куни Сурхондарё вилоятида жанжал туфайли аёл киши бошқа бир аёлни пичоқлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.

Хабарга кўра, Шўрчи тумани Тамаддун маҳалласида яшовчи 24 ёшли Н.Р. исмли аёл Боботоғ маҳалла ҳудудида жойлашган деҳқон бозори олдида ўзаро жанжал сабаб Дўстлик маҳалласида яшовчи 35 ёшли Д.М. исмли аёлга пичоқ билан жароҳат етказган.

Натижада Д.М. касалхонага ётқизилиб, Н.Р. ушланган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Author

Tags

Rate Count

73

Rating

3

Rate this article

Share with your friends