Сурияда рус ҳарбийлари тузоққа тушди
World
−
16 March 2019 20899 1 minute
Суриянинг Дейр-аз-Зор вилоятида Россия ҳарбийлари ҳарбий пистирмаган тушди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Офицерлардан бирининг қариндоши нашрга 23 февраль куни рус ҳарбийлари бўлган УАЗ автомобили Ал-Маядин шаҳри яқинида жангарилар тузоғига тушган. Машинада майор ва икки полковник бўлган. Таъкидланишича, Россия Мудофаа вазирлиги уларнинг ўлими ҳақида расмий хабар бермаган.
Автомобилда бўлганлардан бири майор Сухроб Каримовнинг ота-онасига воқеа ҳақида маълумот берилиб, улардан Бурденко ҳарбий госпиталига келиб, ДНК текшируви учун қон топширишлари сўралган. Бироқ текширув натижалари ижобий бўлмаган. Демак, у бедарак йўқолган ва бунга бир ой бўлади.
Тузоққа тушган автомобилда бўлган бошқа ҳарбийларнинг исмларини ўрганишнинг имкони бўлмаган. Мудофаа вазирлигига юборилган сўровга ҳозиргача жавоб берилмаган.
Live
AllXitoy Atlanta hayvonot bog'iga ikkita panda yubordi
27 September
Promis Devidni interv'yu chog'ida ari chaqib oldi
27 September