Судья Олий суд матбуот котиби бўлди
Local
−
12 August 7274 1 minute
Сурайёхон Рустамовна Хўжамқулова Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан ҳамкорлик маркази бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Сурайёхон Хўжамқулова тайинловга қадар Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимида ишлаган. Шунингдек, олдинроқ Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг тергов судьяси лавозимида ҳам фаолият юритган.
Маълум бўлишича, Олий суд Жамоатчилик билан ҳамкорлик маркази бошлиғи лавозимида ишлаган Азиз Обидов ўз фаолиятини мазкур тузилмада масъул ходим сифати давом эттирмоқда. У 2019 йилнинг ноябрида ушбу лавозимга тайинланганди.
Қайд этиш жоиз, ҳозирда Ўзбекистонда 8 дан ортиқ олий таълим муассасаларида журналист ва матбуот хизматлари йўналишлари мавжуд бўлиб, уларда 10 мингга яқин талаба ўқийди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда жорий йил 1 августдан бошлаб меҳнат низоларини кўришга ихтисослашган судьялар фаолияти йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилган эди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September