ССВ тунда аниқланган коронавирус беморлари ҳақида маълумот берди
−
02 September 2020 14165 1 minute
Бугун, 2 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 134 нафарга ошиб, жами беморлар сони 42 370 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 115 нафари Тошкент шаҳрида;
• 19 нафари Тошкент вилоятида аниқланган.
Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 65 ёшли М.A. (эркак) ҳамда Олмалиқ шаҳрида яшаган 64 ёшли A.У. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Aйни пайтда Ўзбекистонда 39 664 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 2 380 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 275 нафари оғир, 147 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November