Спорт вазирлиги ташкил этилди

Local

image

Ўзбекистонда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги негизида Спорт вазирлиги ташкил этилди. Бу ҳақдаги тегишли фармон бугун, 20 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.

Фармон билан Ёшлар ишлари агентлиги вазирлик таркибидан чиқарилиб, Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Президентнинг 2022 йилнинг 23 декабрь куни имзоланган “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон асосида тузилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends