Собиқ вазир уюшган жиноятчиликда айбланди. Унинг ўзи иддаоларни инкор қиляпти
World
−
27 March 2019 7620 1 minute
Россия Федерацияси Очиқ ҳукумат ишлари масалалари бўйича собиқ вазир Михаил Абизов ўзига қўйилган айбловларни инкор қиляпти.
Михаил Абизов кеча, 26 март куни Федерал хавфсизли кхизмати ходимлари томонидан Москвада қўлга олинганди. Тергов маълумотларига кўра, у 2011 йил апрелдан 2014 йил ноябргача қатор оффшор тижорат ташкилотларининг бенефициар хўжайини бўлган. Шунингдек, уюшган жиноий гуруҳ ташкил қилган ва бошқарган. Гуруҳнинг жиноий ишлари натижасида 4 миллиард рубль ўмарган.
Абизовнинг адвокатига кўра, у айбловларни қатъиян рад қиляпти. Ҳимоячи қандай эҳтиёт чораси қўлланиши масаласи Москванинг Басман судида кўриб чиқилишини қўшимча қилган.
Айрим маълумотларга кўра, тергов Абизовнинг қамоққа олиниши учун қатъий туриб олади.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August