“Сити”нинг бир қатор етакчилари клубни тарк этишни ўйламоқда – ОАВ

Sport

−

image

“Манчестер Сити”нинг бир нечта етакчи футболчиси клубга қўйилган молиявий қонунбузарликларга оид 115 та айблов бўйича тергов билан боғлиқ ноаниқликлар туфайли жамоани тарк этиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда “The Touchline” хабар берди.

Манбага кўра, жамоанинг айрим юлдузлари ҳозирги вазиятдан норози бўлиб, агар клубга нисбатан санкциялар қўлланилса, юзага келиши мумкин бўлган оқибатлардан тобора кўпроқ хавотирга тушмоқда.

Аввалроқ, “Манчестер Сити” 115 та айбловнинг 114 таси бўйича айбдор деб топилгани ҳақида хабар берилган эди. Клуб эҳтимолий жазога апелляция беришни режалаштирмоқда.

Муҳокама қилинаётган эҳтимолий санкциялар орасида жарима, очколарни олиб ташлаш ва Премьер-лигадан четлатиш каби чоралар бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Англия Премьер-лигасининг бир қатор клублари “Манчестер Сити”ни молиявий қоидаларни бузгани учун судга бериш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends