“Сити” Эронга қарши ўйнаши учун Ҳусановга алоҳида самолёт ажратди (видео)
Sport
−
17 March 2025 26557 1 minute
“Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов бугун, 17 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоа йиғинига қўшилиш учун Тошкентга етиб келди.
Маълум бўлишича, “шаҳарликлар” раҳбарияти Эронга қарши сафардаги ўйинга бориши учун Абдуқодир Ҳусановга алоҳида самолёт ажратган. Шунингдек, ушбу самолёт футболчини Эрондан Манчестерга олиб кетиши кутилмоқда.
Қайд этиш жоиз, Жаҳон чемпионати-2026 саралаш босқичи доирасидаги Эрон ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс жорий йилнинг 25 март куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкентга қайтган Ҳусанов Mercedes-Benz G-класс, яъни “гелик” автомобилини сотиб олгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August