“Сити” “Барселона”нинг Родрини сотиб олиш учун иккинчи таклифини ҳам рад этди
Sport
−
11:15 413 1 minute
“Манчестер Сити” “Барселона”нинг ярим ҳимоячиси Родрини сотиб олиш бўйича иккинчи таклифини ҳам рад этди. Бу ҳақда “The Times” хабар берди.
Аввалроқ, “Барселона” ярим ҳимоячи учун “Манчестер Сити”га 60 миллион евро атрофида таклиф юборгани ҳақида хабар берилган эди.
Манбага кўра, инглиз клуби ушбу таклифни рад этган ва футболчи учун тахминан 80 миллион евро талаб қилмоқда.
Аввалроқ, “Манчестер Сити” “Барселона”нинг 45 миллион евро атрофидаги биринчи таклифини ҳам рад этганди.
Маълумот учун, 2025–2026 йилги Англия Премьер-лигаси мавсумида 30 ёшли Родри 21 та ўйинда майдонга тушиб, бир марта гол урган. Шунингдек, у Чемпионлар лигасида 5 та учрашувда иштирок этган, аммо гол ура олмаган.
Live
All