Сирдарёда 2 та корхона ярим миллиарддан ортиқ электрни ўмарди
Crime
−
09 September 2106 1 minute
Сирдарё вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда бугун, 9 сентябрь Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Қайд этилишича, Сирдарё вилоятининг Ховос туманида ўтказилган назорат тадбирида “М. Э. Х.” МЧЖга қарашли нотурар бино ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, 260 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлган.
Бу каби ҳолат, шунингдек, Сирдарё туманида “А. Б. З.” корхонасига қарашли бинода ҳам қайд этилган. Ушбу қоидабузарлик оқибатида, электр таъминот корхонасига 330 миллион сўмлик зарар етказилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятида 1 млрд сўмдан зиёд электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 3 та ҳолат аниқланган эди.
Live
AllMisrda yo'lovchi poezdi rel'sdan chiqib ketdi
08 November
Albaniyada ommaviy namoyishlar davom etmoqda
08 November
Erdo'g'an rafiqasi bilan Ozarbayjonga bordi
08 November
08 November