Сингапур текин ниқоблар тарқатишга ўтди

World

image

Сингапур аҳолиси қайта фойдаланиш мумкин бўлган тиббий ниқобни бепул харид қилиши мумкин. Бу ҳақда шаҳар раҳбариятининг Facebook'даги расмий саҳифасида маълум қилинган.

“Шаҳарда рўйхатдан ўтган манзилингиз бўлса, ниқобларни 5 апрелдан 12 апрелга қадар бепул олишингиз мумкин”, дейилади хабарда. Аниқлик киритилишича, ниқоблар бир кишига бир дона берилади. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Сингапурда коронавирусга 1 189 нафар одам чалинди. 297 бемор шифо топган бўлса, 6 киши вафот этди.

2019 йилнинг 31 декабрь куни Хитой ҳукумати Ухань шаҳрида пневмония авж олганлигини маълум қилди. Ушбу касалликни қўзғатувчиси сифатида коронавируснинг янги тури кўрсатилди ва унга COVID-19 деб ном берилди. 

Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги коронавирус тарқалишини панедмия деб атади.


Tags

Rate Count

40

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends