Шимолий Корея байроғи тарихда илк бор ўзгартирилди

World

−

image

КХДР Конституциясида давлат байроғининг пропорциялари ўзгартирилди. Бу 1948 йилда республика ташкил топганидан буён илк бор юз берди. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.

Шимолий Кореянинг расмий “Naenara” веб-порталида эълон қилинган Конституция матнида байроқнинг пропорциялари ва нақшлари 166-моддада тавсифланган. Унга кўра, КХДР давлат байроғи “марказда кенг қизил чизиққа, унинг юқори ва пастки қисмида ингичка оқ чизиқларга, сўнгра кўк чизиқларга эга бўлиб, қизил чизиқнинг дастага яқин томонидаги оқ доира ичида қизил беш қиррали юлдуз жойлашган”.

Байроқнинг баландлиги ва кенглиги нисбати 1:1,65 ни ташкил этади. “Yonhap”нинг ёзишича, илгари Конституцияда 1:2 нисбати кўрсатилган бўлиб, у 2023 йил сентябрь ойида конституциявий тузатишлар киритилганидан кейин ҳам ўзгаришсиз қолган.

Нашр маълумотларига кўра, ушбу ўзгариш КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг ўз аждодларининг айрим анъаналарини сақлаб қолган ҳолда, ўзининг бошқарув услуби ва миллий ўзлигини яратишга интилиши фонида юз берган.

Қайд этиш жоиз, бу Ким Чен Ин бошқаруви даврида КХДР Конституциясига киритилган ягона ўзгаришлар эмас. Жорий йилнинг май ойида “Reuters” ва “Yonhap” Пхеньян мамлакат Асосий қонуни матнида республика ҳудудини Жанубий Корея билан чегарадош сифатида белгилагани ва қайта бирлашиш тўғрисидаги қоидаларни олиб ташлагани ҳақида ёзган.

Бундан ташқари, Конституциянинг аввалги таҳририда КХДР Давлат кенгаши раиси (бу лавозимни Ким Чен Ин эгаллаб турибди) давлатни ифодаловчи олий раҳбар деб аталган бўлса, эндиликда ҳужжатда у давлат раҳбари сифатида кўрсатилган. Шундай қилиб, ҳужжат илк бор расмий равишда давлат раҳбарини Олий халқ кенгашидан юқори қўймоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends