Шайхонтоҳур туманида 3 та автомобиль тўқнашди
Crime
−
21 February 2022 7023 1 minute
Жорий йилнинг 19 февраль куни Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани, Себзор кўчасидаги кўприк устида 3 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Йзл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, соат 22:40 ларда, кўприк устида ҳайдовчилар:
1) 1998 йилда туғилган С.Ж. бошқарувидаги Matiz русумли;
2) 2001 йилда туғилган К.Қ бошқарувидаги Spark русумли;
3) 2001 йилда туғилган Д.А. бошқарувидаги Lada Vesta русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Зарб оқибатида Matiz ва Spark русумли автомобиллар ағдарилган.
ЙТҲ натижасида Spark русумли автомобилнинг икки нафар йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Айни вақтларда ЙПХ ходимлари томонидан ҳодиса жойида ҳайдовчилар иштирокида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September