Португалияда вафот этган ўзбекистонликнинг ўлими сабаби маълум қилинди
World
−
18 July 2019 6782 1 minute
Ўзбекистон Республикасининг Мадрид шаҳридаги элчихонаси берган маълумотга кўра, 2019 йил 15 июль куни Фаро провинциясида (Португалия) юрак хуружи натижасида Ўзбекистон фуқароси С.А. вафот этди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар тарқатди.
Ҳозирда элчихонанинг Консуллик бўлими Португалиядаги ўзбек диаспораси билан биргаликда марҳум ўзбекистонликнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва бошқа масалаларни ҳал қилмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этган ҳамда Испания ва Португалияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Мадрид шаҳридаги мамлакат элчихонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +34-91-310-16-39.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August