3 яшар қизини уриб ўлдирган онадан бошқа фарзанди олиб қўйилди

Crime

−

image

Аввалроқ, Қашқадарё вилоятининг Касби туманида 3 яшар ўгай қизини уриб ўлдиргани айтилган аёл ҳақида хабар берилганди. Мазкур ҳолатдан сўнг оиладаги бошқа вояга етмаган бола хавфсизлигини таъминлаш мақсадида яқин қариндошининг васийлигига топширилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот котиби Дилфузабегим Рўзметова маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа жорий йилнинг 26 сентябрь куни юз берган. Оиладаги келишмовчилик ортидан вояга етмаган бола оғир тан жароҳати олган. Унга тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай, шу куни вафот этган.

Билдирилишича, ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ҳодисанинг барча ҳолатларига тергов якунлари бўйича ҳуқуқий баҳо берилиши қайт этилган. Мазкур ҳолат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан алоҳида назоратга олинган.

Бундан ташқари, оиладаги бошқа вояга етмаган боланинг хавфсизлиги, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида у яқин қариндошининг васийлигига топширилган.

“Ҳозирда боланинг ҳаётий ҳолатини барқарорлаштириш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ижтимоий ҳимоя тизими мутахассислари томонидан бир қатор чоралар кўрилмоқда. Жумладан, унинг ҳаётий ҳолати ва мавжуд хавф омиллари баҳоланмоқда, зарур психологик ёрдам кўрсатилмоқда ҳамда тиббий кўрик ташкил этилмоқда“, дейилди хабарда.

Қайд этилишича, боланинг яшаш манзили ўзгаргани инобатга олиниб, таълимини узлуксиз давом эттириш бўйича чоралар кўрилмоқда. Ижтимоий ходим томонидан бола бўйича ижтимоий кейс очилиб, унга индивидуал ижтимоий хизматлар кўрсатиш режаси ишлаб чиқилмоқда.

Дилфузабегим Рўзметовага кўра, агентлик яқин қариндоши қарамоғига топширилган боланинг хавфсизлиги ва фаровонлигини, шунингдек, унга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар ҳамда индивидуал режанинг ижросини мунтазам назорат қилиб боради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Олмазор туманида 3 ёшли болани энагасининг турмуш ўртоғи уриб ўлдирганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends