Шавкат Мирзиёев Трампнинг махсус вакилини қабул қилди
Local
−
16 October 669 2 minutes
Бугун, 16 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Горни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи, “С5+1” форматидаги вазирлар учрашуви ҳамда Ўзбекистон – Америка ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг иккинчи йиғилишига тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Бўлажак тадбирларни мазмунан бойитиш, янги ташаббусларни ишлаб чиқиш ва устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги билдирилган.
Қисқа вақт ичида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш ва қўшма ишбилармонлик ташаббусларини илгари суришнинг самарали механизмига айланган ишбилармонлик кенгашининг аҳамияти ортиб бораётгани алоҳида таъкидланган.
Икки мамлакат етакчилари иштирокида ўтказиладиган бўлажак халқаро тадбирлар режаси юзасидан ҳам фикр алмашилган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио жорий йилнинг 17-22 октябрь кунлари Самарқанд (Ўзбекистон), Мумбай (Ҳиндистон) ва Жамнагар (Ҳиндистон) шаҳарларига ташриф буюриши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
АҚШ Давлат котиби C5 гуруҳига кирувчи барча мамлакатлар – Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғиз Республикасининг юқори лавозимли расмийлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади. Ушбу ташриф давомида Рубио 200 дан ортиқ бизнес етакчиларидан иборат АҚШ тижорат делегациясига бошчилик қилади.
Live
AllJizzaxda 10 yoshli qiz zo'rlandi
06 October