Шавкат Мирзиёев Покистонда тантанали кутиб олинди
−
05 February 4324 1 minute
Покистон Бош вазирининг қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилган ва фахрий қоровул саф тортган. Давлат мадҳиялари янграган.


Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф расмий делегациялар аъзоларини қутлаган.


Биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланган.



Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Покистонда “Глобал саноат ва мудофаа ечимлари” компаниясининг бош қароргоҳига ташриф буюриб, Мудофаа кучлари Олий Бош қўмондони – Қуролли кучларнинг қуруқликдаги қўшинлари қўмондони, фельдмаршал Асим Мунир билан учрашув ўтказгани ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Исҳоқ Дорни қабул қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November