Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга жўнаб кетди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан бугун, 31 август куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳамда “ШҲТ плюс” форматидаги учрашувда иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, тадбирларда ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ташкилот фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари ҳамда халқаро ва минтақавий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади.

Ўзбекистон Президенти хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади ва VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends