Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Чўлпонотага етиб борди

Local

image

Бугун, 30 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикасига давлат ташрифи билан етиб борди. Бу ҳақда “AKIpress news” хабар берди. 

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироат Мирзиёева билан биргаликда Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятидаги Чўлпонота шаҳрига етиб борди. У ерда мамлакат етакчисини Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ҳамда унинг рафиқаси кутиб олди. 

Иссиқкўл вилоятининг Тамчи қишлоғидаги аэропортда Олий мартабали меҳмонни кутиб олиш учун Қирғизистон миллий анъаналари ва кўчманчи халқлари меросини уйғунлаштирган махсус маданий-маросим дастури тайёрланди. Унда бургутчилар, тайган итлари билан ов қилувчи овчилар ҳамда қирғизларнинг анъанавий овчилик маданияти вакиллари иштирок этди.

Аэропорт ҳудудида президентлар ҳаракатланадиган йўл бўйлаб ўтовлар тикилиб, улар ёнида санъаткорлар миллий рақсларни ижро этди. Шунингдек, давлат раҳбарлари икки мамлакат миллий мусиқалари ва рақсларидан баҳраманд бўлди.

Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев қўшни Қирғиз Республикасига мамлакат Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан борган. 

Давлат раҳбари ташриф доирасида Чўлпонота шаҳрида олий даражада икки томонлама музокаралар ҳамда Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашуви тадбирларида иштирок этади.


 

 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends