Шавкат Мирзиёев Бишкекда Трампнинг махсус вакилини қабул қилди

Local

image

Бугун, 31 август куни Бишкек шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Горни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашув аввалида Сержио Гор Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан самимий табриклаган ҳамда давлат раҳбарига АҚШ Президенти Дональд Трампнинг саломи ва эзгу тилакларини етказган.

Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.

Сиёсий мулоқот, парламентлараро ва ҳудудлараро алоқаларнинг ижобий суръати ҳамда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг изчил кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилган.

Устувор йўналишларда, жумладан, энергетика, транспорт, муҳим минераллар, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳа ва ташаббусларни илгари суришни давом этиш муҳимлиги таъкидланган.

“С5+1” формати доирасида бўлажак тадбирларга ҳамда Ўзбекистон-Америка ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг навбатдаги йиғилишига пухта тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан музокара ўтказгани ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашгани ҳақида хабар берилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends