Шавкат Мирзиёев АҚШ компаниялари билан йирик лойиҳаларни муҳокама қилди

Local

image
Шавкат Мирзиёев АҚШ вакиллари билан учрашди (видео) north_east

Шавкат Мирзиёев АҚШ вакиллари билан учрашди (видео)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев V Тошкент халқаро инвестиция форуми арафасида АҚШнинг етакчи компаниялари делегацияси билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда АҚШ Эксимбанки президенти ва раиси Жон Йованович, Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) бош ижрочи директори Бен Блек, АҚШ – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лемм, шунингдек, “Air Products”, “Cove Capital”, “Templeton Global Investments”, “Boeing”, “77 Construction”, “BlackRock”, “FLS”, “Visa”, “JP Morgan”, “Meta”, “GULF” корпорациялари раҳбарлари ҳамда бошқа қатор компаниялар вакиллари иштирок этган.

Давлат раҳбари мазкур учрашув сўнгги йилларда шаклланган яхши анъананинг давоми эканини, шунингдек, АҚШ ишбилармон доираларининг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиришга бўлган қизиқиши тобора ортиб бораётганининг ёрқин тасдиғи эканини мамнуният билан қайд этган.

Учрашувда иқтисодий ҳамкорлик Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликнинг асосий таянч йўналишларидан бири экани алоҳида таъкидланган.

Президент икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришга қаратилган устувор йўналишларга тўхталиб ўтган. Хусусан, муҳим минералларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, энергетика, металлургия, молия, сунъий интеллект, рақамли технологиялар ҳамда бошқа истиқболли соҳаларда аниқ инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

АҚШнинг йирик компаниялари раҳбарлари эса Ўзбекистонда инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар учун миннатдорлик билдириб, мамлакатдаги фаолиятини кенгайтириш бўйича аниқ таклиф ва режаларини тақдим этган.

Давра суҳбати якунида Ўзбекистон ва АҚШнинг етакчи компаниялари ўртасида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends