Шаҳрисабзда BMW ва Damas ўртасида ЙТҲ содир бўлди

Crime

image

Қашқадарёда BMW ва Damas автомобиллари ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

Жорий йилнинг 18 февраль куни соат 19:40 ларда “Китоб-Шаҳрисабз” автомобиль йўлида BMW ҳайдовчиси Damas машинасининг ҳаракат йўлига чиқиб кетиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Оқибатда Damas автомобилида йўловчи сифатида келаётган А.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends