Сеулдан дўстлигимизнинг истиқболи порлоқ эканига ишонч билан қайтдик – Шерзод Асадов
Local
−
10:12 823 2 minutes
Ўзбекистон делегацияси Сеул шаҳридан илиқ таассуротлар ва икки мамлакат дўстлигининг истиқболи порлоқ эканига ишонч билан қайтган. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот котиби Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга қилган 3 кунлик расмий давлат ташрифи тўғрисидаги ҳисоботида маълум қилди.

“Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тонгги тароват юртига ташрифи самимий учрашув ва суҳбатларга бой бўлди”, дейди Асадов ўзининг Telegram-каналида.

Унинг маълум қилишича, биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммити доирасида Ўзбекистон етакчиси минтақа давлатлари раҳбарлари билан мулоқот қилиб, икки томонлама муносабатлар ва ҳамкорликнинг янги режаларини муҳокама қилган.
.jpg)
“Самимий табассумлар ва бемалол суҳбатлар мамлакатларимиз ҳамда уларнинг етакчилари ўртасидаги ўзаро ишончни яққол намоён этади”, деган Шерзод Асадов.
Қайд этилишича, Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Ли Ук Хён билан суҳбат, айниқса, самимий кечган. Бу учрашув ўтган йилларни, Ўзбекистон – Корея дўстлигини мустаҳкамлаш йўлида биргаликда амалга оширилган ишларни йодга олиш имконини берган.
.jpg)
Саммит арафасида Шавкат Мирзиёев Миллий Ассамблея Спикери учун корейс тилига таржима қилинган “Мирзиёев доктринаси” китобига мамнуният билан дастхат ёзиб берган.
“Бу Янги Ўзбекистон ғоялари ва ислоҳотларига бўлган самимий қизиқишнинг яна бир ифодасидир”, деган Президент матбуот котиби.

Билдирилишича, кореяликлар томони ҳам давлат ташрифига алоҳида эътибор ва эҳтиром кўрсатган. Хусусан, Жанубий Кореядаги энг баланд бино – Lotte World Tower ҳамда Сеул телеминорасида Ўзбекистон байроғининг ёрқин тасвирлари намоён бўлган. Президент ташрифи шарафига Ўзбекистон байроғи рангларидаги дирижабль парвоз қилган, қароргоҳ олдидаги фавворада эса Ўзбекистон герби ва байроғи тасвирлари акс эттирилган.

“Буларнинг барчасида мезбонларнинг самимий меҳмондўстлиги ва юксак ҳурмати сезилиб турарди. Сеулдан илиқ таассуротлар ва дўстлигимизнинг истиқболи порлоқ эканига ишонч билан қайтдик”, деган Шерзод Асадов.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифининг тадбирларга бой дастури якунига етганди. Ташриф доирасида давлат раҳбари Кореяда истиқомат қилаётган ватандошлар билан учрашувлар ўтказган.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September