Сергелидаги кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

Crime

−

image

Бугун, 21 октябрь куни Тошкент шаҳар Сергели туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 19:33 да Сергели тумани Сергели 4-даҳасида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар қилинган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:38 да воқеа жойига етиб борган ва соат 19:56 да ёнғин ўчирилган.

Аниқланишича, айтилган манзилда 15 квадрат метр майдонда уй жиҳозлари ёниб, зарарланган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги 208-мактаб ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлган эди. Ёнғин вақтида мактаб ходимлари ва ўқувчилар бўлмаган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан-жароҳати олмаган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends