Нозим Ҳусанов Сергели ҳокимлигидан вазирликка кўтарилди
Local
−
11 September 2019 10533 1 minute
Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокими Нозим Ҳусанов Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Нозим Ҳусанов бунгача қатор банклар раҳбарияти, Тошкент шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган.
Маълумот учун, янги тартибга кўра, вазирлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари тасдиғидан ҳам ўтиши керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Қудбиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди.
Live
All