Саудияда Украина ва АҚШ ўртасидаги музокаралар бошланди (видео)
World
−
11 March 2025 5071 1 minute
Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Украина ва АҚШ делегациялари ўртасида музокаралар бошланди. Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, музокараларда Украина томондан Президент офиси раҳбари Андрей Ермак, Ташқи ишлар вазири Андрей Сибига, Мудофаа вазири Рустам Умаров ва Президент администрацияси раҳбари ўринбосари Павел Палиса иштирок этмоқда.
Америка делегациясига эса Давлат котиби Марко Рубио ва Президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майкл Уолтц кирган.
Жидда учрашувидан олдин АҚШ Давлат котиби бу музокаралар АҚШнинг Киевга ҳарбий ёрдамни қайта тиклаш учун “калит” эканини айтган. У, шунингдек, АҚШ ҳозиргача табиий ресурслар бўйича келишув имзоланишини кутаётгани, аммо бу келишув Саудия Арабистондаги учрашувда тасдиқланиши кафолатланмаганини ҳам қўшимча қилган.
Учрашувнинг бошқа баёнотлари тақдим этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 11 март куни Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам Саудия Арабистонига етиб боргани ҳақида хабар берилганди. Аммо олдинроқ Зеленский АҚШ ва Украина ўртасида бўлиб ўтадиган музокараларда иштирок этмаслигини билдирганди.
Live
All