Саудияда Қурбон ҳайити санаси эълон қилинди
World
−
27 May 2025 58126 1 minute
Саудия Арабистонида йиллик Ҳаж зиёрати амалга ошириладиган Зулҳижжа ойи учун ҳилол кўринди. Бу ҳақда “Arab News” хабар берди.
Қайд этилишича, бу шуни англатадики, барча соғлом ва бадавлат мусулмонлар умрида бир марта боришлари шарт бўлган зиёрат 4 июнь куни зиёратчиларнинг Мино чодирига йиғилиши билан бошланади. Арафа куни 5 июнга тўғри келади.
Бу йил Ҳаж зиёратига бормаётган мусулмонлар Қурбон ҳайитини 6 июнь куни нишонлайди.
Қироллик давлат ва хусусий сектор ходимлари учун бир ҳафталик Ҳайит байрамини эълон қилди.
Live
All“Demokrat.uz” rahbari qamaldi
12 November
AQShlik jurnalist “Oltin qalam” mukofotini oldi
12 November