Сардор Умурзоқов ҳокимларни қатъий огоҳлантирди
−
24 September 2022 23013 1 minute
Бугун, 24 сентябрь куни Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов ҳокимлар, соҳа ва тармоқлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда блогер Хушнудбек Худойбердиев Ҳукуматдаги манбаларга таяниб ёзмоқда.
Ўта танқидий руҳда ўтаётган йиғилишда Президент томонидан агросаноат мажмуи бўйича қўйилган вазифалар ҳал қилинмаётгани, мутасаддиларнинг бу борадаги масъулиятини янада ошириш, ижро интизомини сўзсиз таъминлаш масалалари кўриб чиқилган.
Бундан ташқари, ҳокимлар ва бошқа раҳбарлар кластерлар ишига аралашмаслиги, маъмурий босим ўтказмаслиги, балки бирламчи эътиборини мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, камбағалликни қисқартириш, маҳаллаларда турмуш шароитларини ва инфратузилмани яхшилаш, тадбиркорлик, айниқса кичик ва оилавий бизнесни қўллаб-қувватлашга, одамларни қийнаётган масалаларни ҳал қилишга қаратиши шартлиги ҳақида қатъий огоҳлантирилган.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November