Саноат тармоқларида қўшиб ёзишни йўқ қилолмаяпмиз – Президент “приписка” ҳақида
Local
−
12 May 2021 6672 2 minutes
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида макроиқтисодий вазият, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича биринчи ярим йилликдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Биринчи чоракда ялпи ички маҳсулот 3 фоизга, саноат 3,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги 3,1 фоизга ўсгани маълум қилинди.
“Бугун ҳар бир тармоқ раҳбари бирор муаммо бўлса айтиши керак. Ҳар масаланинг ечимини топиш шарт. Ура-ура қиладиган раҳбарлар керак эмас. Мураккаб пандемия даврида иқтисодий барқарорликни таъминлаш керак. Вазирликлар, ҳокимликлар, тармоқларда вертикал тизим ишламаяпти. Ташаббускорлик етишмаяпти. Шунча вазир ўринбосарлари нима иш билан шуғулланяпти? Вазирларнинг ўринбосарлари ҳам қонун доирасида масъулият ва жавобгарликни ўзига олиши керак. Агар ҳар ким ўз вазифасини бажарса, коррупцияни йўқ қилсак, жойларда вазирнинг вертикал тизими ишласа, натижа бўлади”, дейди Президент.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев саноат тармоқларида ўсиш кўрсаткичларини қўшиб ёзиш ҳолатлари кузатилаётгани ҳақида гапирган.
“Биз пахтада “приписка”ни йўқ қилдик, лекин саноат тармоқларида қўшиб ёзишни йўқ қилолмаяпмиз. Бу нима деган гап? Ҳокимлар таниш-билиш қилиб, шерик бўлиб, асл ҳолатни беркитишяптими? Прогнозни бажаролмаса, нега раҳбар бўлиб ўтириши керак?” дея танқид қилди давлат раҳбари.
Президент мутасаддиларга биринчи чоракда “Ўзавтосаноат”да ишлаб чиқариш ҳажми 40 фоизга, “Ўзбекнефтгаз” – 4,7 фоизга, чарм маҳсулотлари – 10 фоизга пасайгани сўнгги бир йилда дори-дармон ва тиббиёт буюмларига эҳтиёж кескин ошса-да, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш 22 фоизга камайишини қандай изоҳлаш мумкин дея мутасаддиларга савол берди Президент.
Давлат раҳбари вазирлар, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, тармоқ ва банк раҳбарларига май-июнь ойларида биринчи навбатда асосий энергоресурслар ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш лозимлигини таъкидлаган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September