Самарқандда шамол кўп қаватли уй томини учириб кетди

Local

image

Бугун, 16 январь куни Самарқанд шаҳрида кучли шамол оқибатида кўп қаватли уйлардан бирининг томи учиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар қилди.

Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳрида кучли шамол эсиши оқибатида соат 03:22 да “Гагарин” кўчасида жойлашган 36-уйнинг том қопламаси учиб тушган.

Содир бўлган ҳолат натижасида жабрланганлар йўқ. 

Маълумот учун, вилоят Гидрометеорология хизматининг маълумотига кўра, 2022 йил 16 январь куни соат 03:17 ларда Самарқанд шаҳрида 15 м/с тезликда шамол эсган.


Tags

Rate Count

268

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends