Самарқандда мактаб котибаси ўқувчини калтаклади (видео)
Crime
−
10 October 2025 19612 1 minute
Бугун, 10 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидаги 71-мактабда мактаб котибаси бошланғич синф ўқувчисини ургани айтилган хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳозирда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг ишчи гуруҳи тузилиб, вазият ўрганилмоқда. Шунингдек, ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
“Ўрганиш натижалари бўйича батафсил маълумот берилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳридаги мактабда дарс жараёнида ўқитувчи дарсга кеч келгани ва машғулотларни ўтишда халақит қилгани важи билан ўқувчини ургани учун ишдан бўшатилганди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September