Самарқандда 16 яшар бола тузламадан заҳарланиб вафот этди
Local
−
25 February 2019 12040 1 minute
Жорий йилнинг 23 февраль куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида 16 ёшли ўспирин тузламадан заҳарланиб, ҳаётдан бевақт кўз юмди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Ургут туманида яшовчи Р.С.исмли аёл уйида кечки овқат вақтида, оила аъзолари билан биргаликда уй шароитида тайёрланган помидор ва бодринг маҳсулотларидан тайёрланган салат (маринованные)ни истеъмол қилиб, оилавий заҳарланган.
Натижада улар шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 16 ёшли набираси Д.Д. вафот этган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Live
All