Салоҳга Туркиядан ер участкаси совға қилинди (видео)

Sport

image

Туркиянинг “Трабзонспор” жамоасининг янги футболчиси Муҳаммад Салоҳ Туркияга кўчиб ўтганидан сўнг ғайриоддий совға – Трабзон вилоятидан ер участкаси олди. Бу ҳақда “Ajansspor” хабар берди.

Манбага кўра, мисрлик футболчига ер участкасини Аракли тумани раҳбари Ҳусайн Авни Чўшкун Чеби совға қилган.

Расмийнинг таъкидлашича, ушбу ҳудуд келажакда глобал исиш ва сув танқислиги билан боғлиқ муаммолардан нисбатан камроқ зарар кўриши мумкин.

“Бу фарзандларингиз ва набираларингиз учун ажойиб жой. Бу ерда сув билан боғлиқ муаммолар бўлмайди ва ҳудуд иқлим ўзгаришидан деярли таъсирланмайди”,  деган у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муҳаммад Салоҳ “Ливерпуль”даги узоқ йиллик фаолиятини якунлаганидан сўнг “Трабзонспор” сафига қўшилди. Мисрлик футболчининг Туркияга келиши маҳаллий мухлислар орасида катта қизиқиш ва шов-шувга сабаб бўлди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends