Саида Раметова оғир жудоликка учради
Art & Culture
−
15:22 13972 1 minute
Ўзбек киноси ва театрининг таниқли вакили, Ўзбекистон халқ артисти Саида Раметованинг онаси 90 ёшида вафот этди. Бу ҳақда актриса ўзининг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, Заҳрохон она Солиева 90 ёшида оламдан кўз юмган.
Ўзбек Миллий академик драма театри жамоаси Саида Раметова ҳамда унинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.
QALAMPIR.UZ марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 июль куни Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг акаси Абдураззоқ Орипов вафот этган эди.
Live
All