Саида Мирзиёева Комил Алламжоновга ўринбосар бўлди
Local
−
12 April 2019 23483 1 minute
Бугун, 12 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов бошчилигида кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари, вазирлик ва мутасадди идоралар раҳбарлари иштирок этди.
Кенгайтирилган йиғилишда шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига ва Агентлик жамоасига янги раҳбарият таркиби таништирилди – Агентлик директори вазифасини бажарувчи Комил Исмоилович Алламжонов, директорнинг биринчи ўринбосари Ходжиметов Авазбек Жабборкулович, директор ўринбосарлари этиб Мирзиёева Саида Шавкатовна ҳамда Ғайрат Назарович Бозоров тасдиқланди.
Саида Мирзиёева Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикасининг чет элларда ижобий имижини шакллантириш – PR-марказ вазифаси ижроси, шунингдек, агентликнинг давлат органлари ахборот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш каби вазифалар учун масъул бўлади.
Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан, Агентлик директори ўринбосарларининг мақоми Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосарига тенглаштирилган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September