Саида Мирзиёева БАА Президенти билан учрашди

Local

−

image

Бугун, 28 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Аъло Ҳазратлари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Президент Администрацияси раҳбари Абу-Дабида бўлиб ўтган учрашувни ўзи учун “катта шараф” деб қайд этган.

Саида Мирзиёева Аъло Ҳазратларига ​Ўзбекистон Республикаси Президентининг самимий тилакларини етказган. Мулоқот давомида мамлакатлар ўртасидаги ўзаро савдо-иқтисодий муносабатларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган, шунингдек, сунъий интеллектни ривожлантириш мавзусига ҳам тўхталиб ўтилган.

“Кўрсатилган эҳтиром учун Аъло Ҳазратларига миннатдорлик билдираман”, деб ёзган Саида Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) билан биргаликда ўтказилган демографик барқарорлик масалалари бўйича тадбирда иштирок этганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends