Сафонов Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан чемоданини йўқотиб қўйди

Sport

−

image

Россия терма жамоаси ва ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг чемодани Москвага учиб келаётган самолётда йўқолиб қолди. Бу ҳақда футболчи ўзининг Telegram-каналида хабар берди.

“Юкларимиздан бири йўқолиб қолди. Яхшиямки, бу менинг бутсаларим эмас экан. Ҳеч бўлмаганда, машғулот ўтказиш учун керакли жиҳозларимиз бор”,  дейди Сафонов машғулот базасига етиб келгач.

Футболчининг айтишича, юкнинг келмагани ҳақида улар аввалдан хабардор бўлган. Шунга қарамай, аэропорт ходимлари улардан кутишни сўрашган. Кейин ҳужжатлар расмийлаштирилган ва юкни унинг номига расмийлаштирган шахс олиб кетиши мумкинлиги маълум қилинган.

“Улар юкни икки кун ичида етказиб беришлари мумкинлигини айтишди. Аммо мен эртаси куни Ўзбекистонга учиб кетаман, Марина (футболчининг рафиқаси) эса Краснодарга йўл олади. Уни кимга юборишади? Хуллас, ҳаммаси яхши бошланди”,  дея қўшимча қилди дарвозабон.

Йиғин давомида Россия терма жамоаси иккита ўртоқлик учрашувида иштирок этади. Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Валерий Карпин шогирдлари Тошкентда Ўзбекистон терма жамоасига қарши майдонга тушади. Баҳс “Пахтакор” стадионида соат 20:00 да бошланади. Шундан сўнг Россияликлар жорий йилнинг 17 ноябрь куни Краснодарда Венесуэла билан куч синашади. Ўша куни Ўзбекистон Доҳада Саудия Арабистони билан тўқнаш келади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends