Наманган вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари ЙТҲ қурбони бўлди
Local
−
16 January 2020 13169 1 minute
Наманган вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари йўл транспорти ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса жорий йилнинг 14 январь куни “Уйчи-Наманган” трассасида юз берган.
Манзурахон Азизова олган жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этган.
Маълумот ўрнида: М.Азизова 2006-2015 йилларда Наманган вилояти ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаган. 2017 йилдан Учқўрғон туманининг кўптармоқли поликлиникасида бош врач лавозимида фаолият юритаётган эди.
Сарвар Анвар ўғли