Рус қўшинлари Бахмутда олдинга силжиди, Украина Херсондаги чап қирғоқни тозаламоқда (харита)
World
−
23 March 2023 14527 1 minute
Рус қўшинлари Бахмутда кичик ҳудудий ютуқларга эришди, Украина эса Днепр дарёсининг шарқий (чап) қирғоғидаги ҳудудларни тозалашда давом этмоқда. Бу ҳақда Америка урушни ўрганиш институти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларнинг янги харитасини эълон қилди.
“21 март куни эълон қилинган геолокация видеоси “Вагнер” қўшинлари Бахмутнинг жанубий қисмида бироз муваффақиятга эришганини кўрсатди”, дейилади институт хабарида.

Шунингдек, бошқа эълон қилинган кадрларда Украинанинг Ивановское жануби (Донецк вилояти Бахмут туманидаги қишлоқ) ва Богдановканинг (Павлодар туманида) жануби-шарқидаги қарши ҳужумлари акс этган.
Авдеевка шаҳри яқинида олинган видеога кўра, рус қўшинлари Водяное (Запорожье вилоятидаги қишлоқ)дан бироз шимолга қараб юрган.

Бундан ташқари, рус кучлари Сватово-Кременная чизиғида чекланган қуруқлик ҳужумларини амалга оширган.

Украина расмийларига кўра, мамлакат кучлари Днепр дарёсининг шарқий (чап) қирғоғидаги ҳудудларни тозалашда давом этмоқда.


Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August