Россияликлар оммавий равишда Ўзбекистонга чипта сотиб олишни бошлади
World
−
20:13 3688 1 minute
Россиялик сайёҳлар жорий йилнинг кузида Ўзбекистонга авиачипталарни фаол равишда оммавий брон қилмоқда. Бу ҳақда “Tutu” саёҳат сервиси маълумотларига таяниб,“Lenta” хабар берди.
Қайд этилишича, кузги авиачипта бронлари улушининг ўсиши бўйича Ўзбекистон мамлакатлар орасида биринчи ўринни эгаллаган. Ўсиш 5,2 фоиз бандни ташкил этган. Иккинчи ўринда Туркия, ундан кейинги ўринларда Озарбайжон, Арманистон ва Грузия қайд этилган.
Шунингдек, Беларусь ва Қозоғистонга авиачипта брон қилиш улуши камайган.
Меҳмонхоналарни брон қилиш бўйича эса жорий йилнинг кузида энг катта ўсиш Хитойда кузатилган бўлиб, бу кўрсаткич 4,2 фоиз бандга ошган. Ўзбекистон 3,2 фоиз бандлик ўсиш билан иккинчи ўринни эгаллаган. Бироқ меҳмонхоналарни брон қилиш сони бўйича Беларусь, Абхазия ва Туркия етакчиликни сақлаб қолган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда Centrum Air авиакомпаниясига нисбатан эътирозли мурожаатлар эълон қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All