Россиядан қайта олмаётган ўзбекистонликларга мурожаат қилинди

Local

image

Россияда оғир молиявий аҳвол ёки бошқа мураккаб вазият сабаб Ўзбекистонга қайта олмаётган фуқароларга ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.

Агентликнинг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ва ҳудудий вакиллари мурожаатларни 24/7 режимида қабул қилмоқда.

Қайд этилишича, ҳар бир мурожаат алоҳида ўрганилиб, мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда зарур амалий ёрдам кўрсатилади. Ўзбекистонга қайтиш имконияти бўлмаган ҳолатларда белгиланган тартиб асосида транспорт харажатларини қоплаш бўйича ҳам кўмак кўрсатилади.

Мурожаатлар учун:

Колл-марказ – 24/7:

  • +7 (499) 230-00-32
  • +7 (499) 230-00-76

Ишонч телефони – 24/7:

  • +7 (925) 045-47-44

Шунингдек, Россиянинг қатор шаҳарларида фаолият юритаётган ҳудудий вакилларга ҳам мурожаат қилиш мумкин:

Санкт-Петербург:

  • +7 (951) 680-95-97
  • +7 (965) 772-70-79

Екатеринбург:

  • +7 (936) 251-76-21
  • +7 (922) 186-35-6

Самара:

  • +7 (925) 750-87-57

Новосибирск:

  • +7 (925) 743-89-03
  • +7 (932) 327-00-04

Краснодар:

  • +7 (918) 173-00-09

Владивосток:

  • +7 (964) 431-16-16

Миграция агентлиги Россияда бўлиб, Ўзбекистонга қайтишда молиявий ёки бошқа жиддий қийинчиликларга дуч келган фуқароларни ёрдам сўраб мурожаат қилишга чақирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 ойи давомида хорижда мураккаб вазиятга тушиб қолган 2 888 нафар Ўзбекистон фуқароси ортга қайтарилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends